The Soda Pop

6 декабрь куни кечқурун жамоамизнинг тўрт нафар ходими ОЧЛ семинарида қатнашиш учун Малайзия пойтахтига жўнаб кетади.

7 декабрь куни Куала Лумпурдаги "Хилтон" меҳмонхонасида ОЧЛнинг 2011йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 8 ва 9 декабрь кунлари эса ОЧЛ иштирокчилари учун махсус семинар ташкил этилади. Унда клубимиздан бош менежер сифатида Самвел Бабаян, маркетинг хизматидан Равшан Салимов, мусобақалар ўтказиш учун масъул ходим сифатида халқаро бўлим бошлиғи Ислом Ходжаев ва матбуот хизматидан Беҳзод Назаров иштирок этади.